«Сўм»га рамз таклиф қиламиз

янгиланди

Миллий валюта бу мустақил давлатнинг белгиларидан бири (Европа Иттифоқи “евро ҳудуди” бундан мустасно). Эътибор берган бўлсангиз кўпчилик давлатлар миллий валюталарининг ўз рамзи (символи) ҳам бор. Нега бизнинг валюта – “сўм”нинг ўз рамзи йўқ деб масалани муҳокама қилишга ўтмасдан “сўм”га рамз таклиф қиламиз (дизайнер – Анвар Каримов):

sum Читать далее «Сўм»га рамз таклиф қиламиз

Ботиржон Эргашев. Гар нолисак…

Зулмат ичра ўтар менинг туну-куним
Мен ҳам сиздай кўргим келар ой-қуёшни
Лек Тақдирдан нолимасдан яшайман жим
Фарёд солиб тошга урмам азиз бошни Читать далее Ботиржон Эргашев. Гар нолисак…

Эркин Воҳидов. Табиб

Алқиссаким жуда қадим жаҳолатли замонда
Бир донишманд улуғ ҳаким ўтган экан жаҳонда.
У кун бўйи гиёҳ териб, кезиб тоғу биёбон,
Одамларга шифо бериб яшар экан шодумон.
Унга минг бир дарднинг аён бўлиб давоси
Одамларнинг бора-бора ортаверди ихлоси.
Табобатга қалбан, руҳан фидо қилиб ўзини,
Ҳатто бир кун наштар билан очди кўрнинг кўзини Читать далее Эркин Воҳидов. Табиб

Қаердамиз?

Қаерга бораяпмиз?
Учамиз? Қаерга?
Ҳа, керак, пул керак, лекин буни учишга нима алоқаси бор?
У давлатда пул кўп эканми? Айтмоқчиманки топиш осон эканми? Читать далее Қаердамиз?

Суратлар (ёки рассомлар ижоди)

Италиядаги замонавий санъат музейида кутилмаган ҳолат юз берди. Айрим ижодкорлар томонидан яратилган «санъат асари» — арт-объектни музей фаррошлари «йиғиштириб ташлашибди». Сабаби оддий, фаррошлар арт-объект — бўш шишалар ва ширинликлар йиғиндисини чиқинди деб ўйлашган. Лекин ўша ижод намунасини муаммосиз қайта ясаб беришларини айтишган. Хабарларга кўра бу ижод намунаси муаллифларини хафа қилмаган Читать далее Суратлар (ёки рассомлар ижоди)

Ҳазил ёки ҳа «зил»

Шахсий фикр. Кун муаммолари. Масъулиятсиз суҳбат. Соҳилга чиқинг.

Муаммо: ёлғон гапириш. Муаммо бўлганда ҳам катта муаммо. Агар шу муаммо ечимини топса, яъни ёлғон гапиришни тўхтатсак, ҳаёт ўзгариб кетса керак, яхши томонга, албатта (бунда «яхши» сўзининг маъносини қандай чақишга боғлиқ, кимдир ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бой бўлишни яхши деб билса-ю, ёлғонларини ташлаб мақсадига етолмай  қолса, унинг наздида бу «яхши эмас» бўлиши мумкин, лекин маънан бузилмаган инсонлар учун ҳалоллик яхши). Биргина ёлғон бир инсоннинг бутун ҳаётини остин-устун қилиб юбориши мумкин Читать далее Ҳазил ёки ҳа «зил»

Чиройли кўприк

01-02-15

Ҳақиқатан чиройли кўприк. Бу чирой унинг архитектураси ёки қурилишида ишлатилган материаллардан эмас, балки табиат билан уйғунлигида. Эътибор берган бўлсангиз, кўприк атрофидаги дарахтлар билан ҳамнафас яшаётганга ўхшайди. Абай кўчаси тарафдан келадиган бўлсангиз ўрмон ичидаги йўлга кириб кетаётгандай ҳис қиласиз ўзингизни Читать далее Чиройли кўприк

Журналист мард бўлиши керак

Ҳа, такрорлашдан чарчамайман, журналист мард бўлиши керак. Ушбу ёзувни киритишимга сабаб айрим Интернет ОАВларида маълум бир ҳодисалар юзасидан ҳали ҳам бир фикрга (соғлом фикрга) кела олмаётган журналистларнинг тушунарсиз фикри, яна ҳам ёмони, таҳририятлар томонидан эълон қилинаётган мақолалар.

Инсон хато қилади, лекин уни англаса тузатиши керак, тўғрисини айтиб тузатиши керак, «айлантириб» эмас Читать далее Журналист мард бўлиши керак